Ўзбекистон Туркия билан экстрадиция тўғрисидаги битимни ратификация қилди

Дата: 18:05, 04-07-2018.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Туркия билан экстрадиция тўғрисидаги битимни ратификация қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЎзР ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 июлда “Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасида экстрадиция тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни имзолади.

Қонун мамлакат Қонунчилик палатаси томонидан 2018-йил 26-июнда қабул қилинган, Сенат томонидан эса 2018-йил 28-июнда маъқулланган.

Эслатиб ўтамизки, битим 30 апрелда Тошкентда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг ташрифи доирасида имзоланган.

Сурат манбаи: http://nim.uz/yangiliklar/page/17/

Янгилик билан ўртоқлашиш: