Ўзбекистон Туркияга чартер рейслар ташкил қилганлик учун субсидиялар олади

Дата: 22:33, 10-04-2015.

Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Туркияга чартер рейслар ташкил қилганлик учун субсидиялар олади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Gursesintour.com сайтига асосланган ҳолда.

Маълумотга кўра, Туркия ушбу мамлакатлар сайёҳларни жалб қилиш учун субсидиялар бериладиган мамлакатлар рўйхатини тасдиқлаган. Хусусан, Ўзбекистон туристик компаниялари чартер рейслар ташкил этганлик учун Туркия Маданият ва туризм вазирлигидан субсидия олади. Ушбу дастур 2015 йилнинг 1 апрелидан 1 июнига қадар амал қилиб, унинг шартларига кўра, чартер рейси йўловчилари сони 100 кишидан ошадиган бўлса, ҳар бир парвоз учун ёқилғи ҳаражатларини қоплашга $6 мингдан берилади.

Дастурда қатнашадиган мамлакатлар рўйхатига Ўзбекистондан ташқари яна Россия, Озарбайжон, Беларусия, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Эрон кирган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: