Ўзбекистон Туркияга қоракўл маҳсулотларининг биринчи партиясини экспорт қилмоқда

Дата: 17:03, 31-05-2018.

Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Туркияга қоракўл маҳсулотларининг биринчи партиясини экспорт қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, бу ҳақида турк тадбиркорлари билан учрашув бўлиб ўтган “Ўзчармсаноат” уюшмасида келишувга эришилди.  

“Ўзчармсаноат” матбуот хизматидан хабар беришларича, бундан бироз олдин хорижий ҳамкорлар уюшмаси мутахассислари билан биргаликда Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида бир қатор корхоналарга ташриф буюриб, қоракўл териларни қайта ишлаш жараёни билан танишдилар, шунингдек, уни қайта ишлаш, ундан тайёр аксессуарлар ва бичилган кийимлар сифатини баҳолаш имкониятига эга бўлдилар.

Турк ҳамкорлар билан музокараларнинг асосий мавзуси ўзбек қоракўл маҳсулотларини етказиб бериш, шунингдек, Ўзбекистонда қўшма корхоналар яратиш имконияти истиқболлари бўлди.

Музокаралар якунлари бўйича Туркияга маҳсулотларнинг биринчи партиясини экспорт қилиш, шунингдек, Ўзбекистонда тайёр қоракўл маҳсулотлар ишлаб чиқаришини ташкил қилиш ва бу ерда тайёрланган маҳсулотлар савдосини учинчи мамлакатлар бозорларида сотиш ҳақида дастлабки келишувга эришилди.

Сурат манбаи: https://www.livemaster.ru/topic/950863-samyj-modnyj-meh-sezona

Янгилик билан ўртоқлашиш: