Ўзбекистон Туркиянинг ҳалол-туризмни ривожлантириш тажрибаси билан танишди
Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Туркиянинг ҳалол-туризмни ривожлантириш тажрибаси билан танишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЎзР. Мусулмонлар идорасига таянган ҳолда.
Идора маълумотларига кўра, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва туркиянинг “Ortadogu Grup” компанияси туроператорлар учун ҳалол-туризм бўйича тақдимот ўтказдилар.
“Ҳалол-туризм” сайёҳлик соҳасида энг оммабоп йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар йили 150 миллиондан зиёд мусулмонлар турли мамлакатларга саёҳат қилади. Шу билан бирга, улар энг яхши шароитлар таклиф этилган давлатларни танлайдилар. Булар “ҳалол” стандартига тўғри келувчи, алкоголсиз, аёллар ва эркаклар учун алоҳида ибодат ва сузиш ҳудудларига эга, унча қиммат бўлмаган оилавий меҳмонхоналардир”, - дейилади матбуот хизмати хабарида.
“Ortadogu Grup” ўзбекистонлик туроператорларга Туркияда “ҳалол-туризм”нинг ўзига хосликлари ҳақида гапириб берди. Ширкатга тегишли “Wome Deluxe” оилавий меҳмонхонаси ва “Nisantasi” шифохонаси иши ҳақида намойиш бўлиб ўтди.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда ҳам мусулмонлар учун биринчи оилавий меҳмонхонанинг очилиши бўйича ишлар кетмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон “Ҳалол туризм” бўйича “Crescent Rating” компаниясининг 2017 йилги рейтингида 28-поғонада бормоқда. Етакчилар орасида эса Малайзия, Индонезия, Марокаш ва Туркия мамлакатлари ўрин олган.
Маълум қилинишича, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ўртасида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича ҳамкорликка доир меморандум имзоланди. Ҳужжат Ўзбекистонда зиёрат саёҳатчилигининг оммавийлигини ошириб, миллий туризм соҳасида диний тадбирлар сонини ошириши зарур.
Сурат манбаи: http://www.info-islam.ru/publ/stati/khaljal/khaljalnyj_turizm_musulmane_rossii_v_poiskakh_otdykha_po_shariatu/7-1-0-43770