Ўзбекистон туркман вагонларини модернизация ва таъмир қилади

Дата: 13:17, 04-11-2015.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – Туркманистон темир йўл транспорти вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси туркман темир йўл вагонларини модернизация ва таъмир қилиш ҳақида меморандум имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хужжат туркман томонининг йўловчи ва юк вагонларини капитал ва депода таъмирлашни кўзда тутади. Бугунгача ўзбек темирйўлчилари 20 дона вагонни синов тариқасида таъмирладилар”, - деб таъкидлашди “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизматида.

Компания маълумотларига кўра, ўзбек қувватларида таъмирлаш вагонлар иш муддатини узайтириб, нафақат Туркманистон, балки МДҲ мамлакатлари темир йўлларида ҳам юришига имкон беради. Бунинг учун Ўзбекистонда барча зарур сертификат ва лицензиялар мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: