Ўзбекистон Туркманистон билан чегарадада жойлашган назорат ўтиш пунктидаги таъмирни уч ойга – 1 ноябрга қадар чўзди

Дата: 17:58, 03-08-2015.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Туркманистон билан чегарада жойлашган “Хўжайли” халқаро назорат ўтиш пунктидаги (НЎП) таъмирни уч ойга – 1 ноябрга қадар чўзди. Бу ҳақида душанба куни “Ўзбектуризм” миллий компания матбуот хизмати хабар қилди.

Аввалбошда таъмир ишлари тафайли 24 июнда ёпилган “Хўжайли” НЎП 1 августдан очилиши режалаштираилган эди.

“Туристик фаолият субъектларидан буни Ўзбекистонга келаётган сайёҳларга хизмат қилишда ҳисобга олиш сўралади. Назорат ўтиш пунктининг ишга тушиши ҳақида компания қўшимча маълумот беради”, - деб кўрсатилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Туркманистон билан чегарада ўтиш режимини уч халқаро НЎП – мамлакат шимолий ғарбидаги “Хўжайли” ва “Шовот” ҳамда республика маркази Бухородаги “Олот” пунктлари орқали амалга оширади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: