Ўзбекистон Туркманистоннинг 900 атрофида вагонларини таъмирлайди
Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Туркманистоннинг 900 атрофида вагонларини таъмирлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Sputnik Узбекистан нашрининг “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясидаги манбага асосланиб хабар қилишича, таъмир “яқин орада” амалга оширилади.
Унинг сўзларига кўра, ҳар икки компаниялар бунга доир меморандум имзолаб, уни амалга оширишга ҳам киришдилар. Бунга Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга сафари ҳам туртки бўлди.
“Биз туркман томони билан ҳақиқатдан ҳам шартнома имзоладик ва 25 вагонни таъмирлаб бўлдик. Ҳозир ушбу вагонларнинг туркман темир йўллари томонидан қабул қилинишини кутяпмиз. Вагонларнинг кейинги партияси 900 донани ташкил этади. Бу сон яна кўпайиши ҳам мумкин, барчаси иш сифати ва муддатига боғлиқ. Шунинг учун ишни максимал даражада сифатли бажаришга ҳаракат қиламиз”, - деб таъкидлади ҳамсуҳбат.
Эслатиб ўтамизки, бугунги кунда Ўзбекистон темир йўл ҳаракатланувчи таркибини таъмирлаш учун қурилиш-таъмир базасига эга бўлган Марказий Осиёдаги ягона мамлакатдир. 2013 йилда қуйиш-механик заводи қиймати $150 млнга модернизация қилинган эди.