Ўзбекистон туркомпаниялари Бенилюкс мамлакатларида ишбилармонлик учрашувлари ўтказадилар

Дата: 18:18, 11-11-2016.

Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – 11-17 ноябр орасида Бельгия, Нидерланд, Люксембургда Ўзбекистон туроператорлари билан ишбилармонлик учрашувлари бўлиб ўтади, деб хабар қилади жума куни “Ўзбектуризм” МК матбуот хизмати.
“Тадбирларда 24 ўзбек туроператори иштирок этади. Ушбу тадбирлар Амстердам, Брюссель ва Люксембурглик туроператорларга Ўзбекистоннинг туристик марказлари ҳақида кенгроқ тасаввурга эга бўлишга ёрдам беради”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, учрашувлар доирасида Ўзбекистон туристик салоҳиятининг тақдимоти ва миллий таомлар дегустацияси ҳам бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: