Ўзбекистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари интим хизматлар кўрсатувчи 850 притон фаолиятига чек қўйдилар

Дата: 16:20, 10-10-2014.

Ташкент. 10 октября. УзТАГ – Ўзбекистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари бир ой давомида республика бўйича ўтказилган оператив тадбирлар доирасида интим хизматлар кўрсатувчи 850 притонни аниқлаб, улар фаолиятига чек қўйдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) жума куни Ўзбекистон ИИВ қошидаги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасига асосланган ҳолда.

ИИВ маълумотларига кўра, ана шундай притонлар энг кўп бўлган жой Тошкент бўлиб чиқди (334). Опаратив қидирув тадбирлари доирасида мамлакатнинг 14 ҳудудида фоҳишабозлик билан шуғулланаётган 1097 шахс ушланди.

Ўзбекистон Жиноят кодексига мувофиқ, интим хизматлар кўрсатиладиган жойларни ташкил қилиш, қўшмачилик сингари энг кам иш ҳақининг 25 бараваридан 50 бараваригача жарима солиш (Ўзбекистон МБнинг курси бўйича $1,1 - $2,2 минг) ёки 3 йилгача тарбиялаш ишлари билан жазоланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: