Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Андижон шаҳри ҳокимини хибсга олдилар

Дата: 14:15, 06-04-2015.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ - Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Андижон шаҳри ҳокими (мамлакат шарқидаги вилоят пойтахти ҳокими - ЎзТАГ) Нурулло Алимовни хибсга олдилар, деб ҳабар қилади душанба куни uzmetronom.com нашри ишончли манбаларга асосланган ҳолда.

“3 апрелда Андижон ҳокими Нурулло Алимов хибсга олинди. Уиниг қўлига айнан селектор йиғилиши ўтказиб турган жойда кишан солинди”, - деб ёзади нашр. Нашрнинг маълумотларига кўра, шаҳар раҳбарига порахўрлик айби қўйилган. Алимов тергов ҳаракатларини амалга ошириш учун Тошкентга олиб кетилган.

Маълумот ўрнида, Н.Алимов Андижон ҳокимиятига 2010 йил октябрда раҳбар қилиб тайинланган эди. Бунга қадар у ҳокимнинг биринчи ўринбосари, шаҳар капитал қурилиш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: