Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларининг адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилганлиги учун жавобгарлиги кучайтирилади

Дата: 16:47, 15-05-2018.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларнинг адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилганлиги учун жавобгарлиги кучайтирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари адвокатлик фаолиятига ҳар қандай шаклларда, шу жумладан ишонч билдирувчи (ҳимоя остидаги) шахс билан учрашиш ҳуқуқини чеклаш орқали тўсқинлик қилишга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирилсин”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони матнида.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси айбдор мансабдор шахсларга, аввало, суриштирув ва дастлабки тергов органлари мансабдор шахсларига энг қатъий жавобгарлик чораларини кўрган ҳолда, адвокатлик фаолияти кафолатлари тўғрисидаги қонунларнинг сўзсиз ижро этилиши устидан прокурорлик назоратини кучайтириш топширилди.

Сурат манбаи: https://tergovdepartamenti.uz/oz/category/departament-xabarlari/page/17/

Янгилик билан ўртоқлашиш: