Ўзбекистон учун 20% лик ҚҚС даражаси нормал ҳисобланади – Мирзаев

Дата: 12:33, 13-06-2019.

Тошкент. 13 июнь. ЎзТАГ – Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев Ўзбекистон учун қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкаси 20% бўлишини нормал деб ҳисоблади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақда 12 июнь куни ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ДСҚ ходимлари иштирокида "ҚҚС ва бошқа инновацияларни амалга ошириш доирасида солиқ ислоҳотининг мазмун-моҳиятини тушунтириш" мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

"Тадбиркорлар 20% лик даража юқори деб ҳисоблашади ва уни камайтиришни таклиф қилишади. Лекин биз халқаро экспертлар, хусусан, Жаҳон банки (ЖБ) билан бу масалани кўриб чиқдик. Улар Ўзбекистон учун 20 фоиз ставкаси нормал эканлигини таъкидладилар. Улар, шунингдек, инвесторлар учун ҚҚС даражаси қандай бўлишидан қатъи назар, энг муҳими, бу солиқни ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш ҳуқуқига эга бўлиши кераклигини таъкидладилар. Шунинг учун бу масала янги Солиқ кодексида аниқ белгиланади", – дея Мирзаевнинг сўзларидан иқтибос келтиради агентлик матбуот хизмати хабарида.

Унинг сўзларига кўра, ЖБ мутахассислари ҳозирги вақтда солиқ тизимида тартибни ўрнатиш, шахсий имтиёзларни бекор қилиш,ишлайдиган ҚҚС занжирларини яратиш мамлакат учун устувор аҳамиятга эга. Ва фақат бундан кейингина, Мирзаевнинг фикрига кўра, солиқ ставкасини пасайтириш ҳақида ўйлаш мумкин бўлади.


Сурат манбаи: m.pg21.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: