Ўзбекистон учун “МИФИ” ЯМТУ магистратурасида ўқиш квотаси икки баробарга ошди

Дата: 10:06, 18-02-2019.

Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ – 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон “МИФИ” Ядро миллий тадқиқот университети (МИФИ ЯМТУ) магистратурасида ўқиш учун ажратилаётган квоталар икки баробарга ошиб, 30 тага етади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шу муносабат билан “Ўзатом” агентлиги ва Россотрудничество томонидан аризалар бериш муддатлари 20 февралга қадар (олдин – 15 январача) узайтирилди.

“Ўзатом”дан маълум қилишларича, ҳозирги пайтда бакалавриат 4 курси талабалари ёки физика, энергетика, иссиқлик техникиси соҳасида бакалавриатни тугатганлар орасидан номзодларни танлаб олиш ишлари давом этмоқда. Номзодлар яхши ўқиган бўлиши ва рус тилини яхши билишлари зарур.

Саралаш танловида қатнашиш учун Россотрудничествонинг расмий сайтида (https://russia.study/registration) МИФИ ЯМТУ магистратурасида “14.04.01 Ядро энергетикаси ва иссиқликфизикаси” ва “14.04.02 Ядро физикаси ва технологиялар” йўналишлари бўйича ўқиш учун рўйхатдан ўтиш зарур.

Сурат манбаи: neironix.io

Янгилик билан ўртоқлашиш: