Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб халқаро мотоюриш ўтади

Дата: 12:19, 03-06-2016.

Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – Сентябр бошида Эйндховен технологик университетининг бир гуруҳ талабалари Европа - Эрон - Туркманистон - Ўзбекистон - Қирғизистон - Қозоғистон - Хитой маршрути бўйлаб мотоюриш ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мамлакатимиз ҳудуди бўйлаб мотоюриш доирасида иштирокчилар Бухоро, Самарқанд, Наманган давлат университетлари ва Турин политехника университети талабалари учун ўзларининг “СТОРМ Пульс” инновацион электромотоцикллари тақдимотини ўтказишмоқчи. Тақдимот Тошкент политехника музейида ҳам ўтказилади” – деб таъкидлашди “Ўзбектуризм”да.

Жамоага 23 талаба кирган. Улар томонидан “СТОРМ Пульс” электрик туристик мотоцикли ишлаб чиқилган бўлиб, у алмаштириладиган инновацион модулли аккумулятор блоки билан жиҳозланган. Унинг ёрдамида бир қувватлантириш билан 380 км масофани босиб ўтиш мумкин. Гуруҳ ерни 80 кун давомида айланиб чиқиш ниятида.

Жамоа мотоюришга ОАВ орқали эътибор қаратиб, бутун дунёда муқобил қувват манбаларидан фойдаланишни тарғиб қилишга умид қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: