Ўзбекистон ҳудудида ўтиб кетган Тожикистонлик чўпонларнинг тақдири музокараларда ҳал қилинади

Дата: 12:53, 20-07-2016.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Душанбе ва Тошкент Ўзбекистон ҳудудида қўлга олинган 2 тожик чўпонларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқдалар, деб хабар беради чоршанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

Ҳозирда Тожикистон ДМХХ чегара қўшинлари бош бошқармаси (ЧҚББ) вакиллари ўтган ҳафта ўзбек чегарачилари томонидан баҳсли Майкатта тоғи ҳудудида қўлга олинган  тожик чўпонларини ватанига қайтариш бўйича музокаралар олиб бормоқдалар. Улар давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда айбланмоқда”, - деб хабар қилади Тожикистон ДМХХ ЧҚББ.

Ҳар икки чўпон – Гулмурод Кенжаев ва Ҳусейнбой Холмирзоев Пенджикентда истиқомат қилишган (ТР шимоли).

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ушбу давлат чегараси участкаси делимитизация қилинмагани сабабли чўпонлар тасодифан қўшни мамлакат ҳудудига ўтиб кетганлар ва қўлга олинганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: