Ўзбекистон ҳудудига ҳайдаб кетилган сигирлар эгаларига қайтарилди

Дата: 12:46, 06-11-2015.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – Ола-Буқа тумани чегара отряди чегарачилари Ўзбекистон ҳудудидан Қирғизистон фуқаросига тегишли бўлган тўрт сигирни қайтариб олиб келдилар, деб хабар қилади КирТАГ ҚР давлат чегара хизматининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланган ҳолда.

“5 ноябрда “Кербен заставаси чегарачиларига Жетиген а.п. яшовчи киши мурожаат қилиб, Жалолобод вилояти Аксий тумани Бешбатман қишлоғида уч нотаниш унга хужум қилиб, унга тегишли чорваларни Ўзбекистон ҳудудига ҳайдаб кетгани ҳақида маълум қилган”, - дейилади жума кунги хабарда.

Шу куннинг ўзида Қирғизистоннинг Ола-Буқа тумани чегара вакили Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон йўналиши бўйича чегара вакили билан учрашиб, унинг доирасида давлат чегараси бузилгани факти ва Ўзбекистон фуқароларининг Қирғизистон фуқароси чорваларини ўғирлаб кетиш орқали қилган ноқонуний ҳаракатлари маълум қилди.

Ўзбек томони маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳудудининг чегараолди туманларида қидирув ишлари ўтказилиб, Қирғизистон фуқаросига тегишли қорамоллар топилган ва шу куннинг ўзида эгасига қайтарилган.

Ўзбек томони Қирғизистон фуқаросига нисбатан ноқонуний ҳаракатлар қилган шахсларни қидиришда давом этиши ва ишнинг натижасини қирғиз томонига билдиришини хабар қилди.

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара муассасалари қирғиз-ўзбек давлат чегараси участкаларини қўриқлаш соҳасида фаол ҳамкорлик қилмоқдалар. Жумладан, икки мамлакат фуқароларига боқиш жараёнида қўшни мамлакат ҳудудига ўтиб кетган ёки ўғирлаб кетилган чорва ва ушоқ молларни қайтариш каби масалада ҳам кўмак берилмоқда. “Бугунда шу каби масалалар томонлар чегара вакиллари даражасида оператив ҳал қилинмоқда”, - деб таъкидланади ҚР ДЧХ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: