Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати 30 даражадан ошиши мумкин

Дата: 10:12, 01-05-2014.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати 30 даражадан ошиши мумкин, дея хабар бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бир оз ёмғир ёғиши мумкин, кундуз ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 13-15° илиқ, кундузи 27-29° иссиқ.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ. Кундузи 28-33° иссиқ.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ атрофида, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда кечаси ва эрталаб бир оз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда кечаси ва эрталаб бир оз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин,. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: