Ўзбекистон ҳудудларида 150 та тиббиёт муассасаси модернизация қилинади

Дата: 13:36, 11-11-2019.

Тошкент. 11 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳудудларида 150 тиббиёт муассасалари модернизация қилинади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"8 ноябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Корея Эксимбанки делегацияси билан молиявий операциялар бўйича директор Ч.Юн Су бошчилигида учрашув бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этди", - дейилади Инвестиция вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Учрашув якунида бир қатор ҳудудий тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш лойиҳаси доирасида 74 млн долларлик ҳамкорлик тўғрисидаги протокол имзоланди.

"Лойиҳанинг асосий мақсади республика ҳудудларида 150 дан ортиқ тиббиёт муассасаларини асосан олис туманлар ва қишлоқ жойларда замонавий юқори технологик ускуналар, миллий соғлиқни сақлаш тизими хизматлари сифатини ошириш учун ёрдамчи тиббий материаллар ва воситаларни модернизация қилишдан иборат", - дейилади хабарда.

Шунингдек, эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича кейинги амалий ҳаракатлар ҳам муҳокама қилинди.

 

Сурат манбаи: mift.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: