Ўзбекистон ҳудудларида “Электрон ҳукумат”ни жорий қилиш учун чоралар кўрилади

Дата: 17:59, 16-02-2016.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳудудларида “Электрон ҳукумат” тизимини кенг жорий қилиш 15-20 феврал кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган семинарнинг асосий мавзуси бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Семинар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ҳудудий бошқарма бошлиқлари учун ташкил этилди.

Вазирликдан маълум қилишларича, семинарда ахборот-коммуникация технологиялари, хусусан “электрон ҳукумат”ни жорий қилиш, миллий дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш, ҳудудларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган интерактив хизматлар сонини ошириш кабилар муҳокама қилинмоқда.

Семинарда вазирлик раҳбарияти, ахборот-коммуникация технологиялари тизимидаги корхона-муассасалари мутахассислари, Тошкент ахборот технологиялари университетининг профессор-ўқитувчилари маърузалар билан иштирок этадилар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: