Ўзбекистон ҳудудларида газ учун тўловни уяли телефон орқали амалга ошириш мумкин

Дата: 10:29, 11-07-2014.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Бухоро ва Навоий вилоятларида газ учун уяли телефон орқали ҳақ тўлаш мумкин, деб хабар беради Anons.uz.

Ушбу хизмат CLICK компанияси томонидан "Ўзтрансгаз”га ("Ўзбекнефтегаз” МХК) қарашли "Ғарбгазтаъминот” УК билан ҳамкорликда жорий этилган.
Тўлов CLICK тизимига уланган уяли телефон орқали *880# ягона USSD-буйруғи орқали амалга оширилади. Қайд этиш керакки, тизимдан фойдаланиш учун телефон интернетга уланиши ёки телефонга қўшимча иловалар ўрнатилиши шарт эмас.
Шунигдек, тўлов фойдаланувчининг my.click.uz ёки m.click.uz сайтларидаги “шахсий кабинети” орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.
Android ва iOS операцион тизимида ишловчи смартфон эгалари учун махсус иловалар ҳам мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: