Ўзбекистон ҳудудларида интеллектуал мулк ҳуқуқини муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя қилиш бўйича мониторинг ўтказилди

Дата: 17:12, 25-12-2015.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – 2015 йил 14-18 декабр кунлари Самарқанд, Сурхандарё ва Қашқадарё вилоятларида интеллектуал мулк муҳофазаси соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига риоя қилиниши бўйича мониторинг амалга оширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мониторинг натижасида 41 қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди, жумладан, Самарқанд вилоятида 15та, Сурхандарёда – 13та ва Қашқадарёда 13та ҳолат аниқланди. Барча аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари бўйича тегишли ваколатли органларга маълумот берилди”, - дейилади республика Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: