Ўзбекистон ҳудудларида мураккаб операциялар амалга оширилмоқда

Дата: 16:16, 19-08-2014.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳудудларида мураккаб операциялар амалга оширилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу тўғрисида республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабарида эълон қилинди.

“Бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда, ҳаётнинг ўзи мамлакатда танланган соғлиқни сақлаш моделининг тўғри ва самарадорлигини кўрсатади, дейишимиз мумкин. Бугунда юқори технологик ва мураккаб операциялар нафақат пойтахтда, балки вилоятлардаги даволаш муассасаларида ҳам амалга оширилмоқда. Бу эса ушбу моделнинг муваффақиятларидан биридир”, - дейилади хабарда.

Хусусан, “Наманган ва Урганчда юрак клапанларини алмаштириш, туғма ва орттирилган юрак касалликларини операция қилиш, электрокардиостимулятор, эхокардиография қилиш кабилар ўтказилмоқда, Нукус, Қарши, Фарғона, Самарқанд, Бухоро ва Жиззахда юрак ҳолатини тўхтовсиз кузатиш йўлга қўйилган”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: