Ўзбекистон ҳудудларида шошилинч ёрдам ва махсус хизматлар рақамлари ўзгартирилади

Дата: 15:54, 16-05-2014.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳудудларида шошилинч ёрдам ва махсус хизматлар рақамлари аста секинлик билан 0х рақамидан 10хга ва 0хх рақамидан 10ххга ўзгартирилади. Бунга қадар бу Ўзгариш Тошкентда бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитасидан хабар беришларича, мамлакат ҳудудларида шаҳарлараро ва халқаро тармоқларга чиқиш префикслари “8”дан “0”га ва “810”дан “00”га ўтказилади.
Ўзгаришлар аста секинлик билан амалга оширилади. Шошилинч ёрдам ва махсус хизматлар рақамларининг ўзгариши майда бошланган бўлса, шаҳарлараро ва халқаро тармоқларда чиқиш префикслари ҳақида хабар бериш октябрда ўтказилади.
Ўтиш даврида тушунмовчиликлар юзага келмаслиги учун эски рақамлар параллел равишда уч ой давомида ишлаб туради.
Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари рақамлар тизимини такомиллаштириш Халқаро электроалоқа иттифоқи тавсиясига кўра амалга оширилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: