Ўзбекистон ҳудудларидаги кичик бизнесга мини-технологиялар тақдим этилади

Дата: 21:41, 20-05-2014.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – 21-23 май кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон, Наманган ва Фарғона шаҳарларида мини-технологиялар ва ускуналар каталоглари кўргазмасини ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Палатадан хабар қилишларича, учрашув кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун ташкил этилиб, тадбирдан кўзланган мақсад уларни ишлаб чиқариш ва хизматларни ташкил қилиш имкониятларидан хабардор қилишдир.
Тақдимотда Ўзбекистон Банклар ассоциацияси, “Ўзбек Лизинг Интернешнл” АЖ, “ITE Uzbelistan” кўргазма компанияси, Ўзбек-Хитой савдо уйи вакиллари қатнашадилар.
Учрашувга бир қатор маҳаллий ва хорижий компаниялар ҳам таклиф этилган бўлиб улар орасида “Восход” ИИЧБ (Россия), “Компо” (Белоруссия), “КMD” ОАЖ (Хитой), “Vinics” ОАЖ, “Эл Холдинг”, “Aziza Techno Progress” ОАЖлари, “Foton” ОАЖ кабилар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: