Ўзбекистон ҳудудларидан келган мутахассислар сув таъминоти самарадорлигини оширишга ўргатилади

Дата: 15:49, 20-03-2015.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – Тошкентда Самарқанд, Бухоро, Сирдарё вилоятлари ҳокимиятлари мутахассислари учун сув таъминоти хизматлари самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳа бўйича танишув семинари ташкил этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир Швейцария ҳамкорлик бўйича бюросининг Ўзбекистондаги бўлими томонидан “Ўзкоммунхизмат” агентлиги кўмагида ташкил қилинди.

“Ўзкоммунхизмат”дан хабар беришларича, Швейцария ҳукумати республика водоканалларини корпоратив бошқариш ва ислоҳ қилиш учун меъёрий ҳуқуқий базани ишлаб чиқишга кўмак бермоқда. Лойиҳа 2015 йил февралдан бери амалга оширилмоқда ва Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаётган “Сирдарё вилояти сув таъминоти” лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади.

Лойиҳанинг ҳалқаро ҳамкори “Ernst Basler+Partner AG” (Швейцария) ва ўзбекистоннинг “Global Business Sendees Ltd” ширкатларидан иборат консорциумдир. Лойиҳа Швейцария иқтисодиёт давлат котибиятининг (SECO) молиявий ҳиссаси ҳисобига амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида водоканалларни институционал мустаҳкамлаш бўйича чоралар ва коммунал корхоналарни бошқариш бўйича хизмат шартномаси ва шартнома тизимини жорий этиш бўйича ишлаб чиқилади. Шунингдек, семинар қатнашчиларига уч вилоятда водоканалларни корпоратив бошқариш бўйича ҳам малакалар ўргатилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: