Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ёмғир ёғиши башорат қилинмоқда
Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – Шанба, 10 июн куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ёмғир ёғиши башорат қилинмоқда, энг иссиқ об-ҳаво Қашқадарё ва Сурхондаё вилоятларида бўлади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, бир оз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-19° илиқ, кундузи 31-33° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.