Ўзбекистон украин дорилари импортини чеклади

Дата: 09:59, 15-11-2018.

Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон украин дорилари импортини чеклади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Аптека” (Украина) газетасига таянган ҳолда.

Нашрга Украина тиббиёт ва микробиология саноати иш берувчилари ташкилотлари бирлашмасидан маълум килишларича, сўнгги ҳафталар давомида фармацевтика маҳсулотлари божхонада туриб, аммо Ўзбекистон божхона хизмати улар нима учун расмийлаштирилмаётганини изоҳламаяпти.

Шу сабабли бирлашма Украина бош вазирининг биринчи ўринбосари – иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Степан Кубивга мурожаат қилиб, вазиятга аралашишни ва ушбу масалани ечиш йўлларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи мажлис ўтказишни сўради.

Бирлашманинг тахминига кўра, божхона расмийлаштируви жараёнининг тўхтатилиши Ўзбекистон ҳукуматининг Украина томонидан Ўзбекистондан Украинага енгил автомобиллар импортига нисбатан аксилсубсидия текшируви ўтказилишига жавобидир.

Сурат манбаи: typicalpoland.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: