Ўзбекистон Украинадан товуқ гўшти импорт қилиш бўйича иккинчи ўринни эгаллади
Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг тўққиз ойи якунлари бўйича Ўзбекистон Украинадан товуқ гўшти импорт қилиш бўйича етакчи учликка кирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Кўрсатилган муддат давомида Украинадан товуқ гўшти импорт қилиш бўйича етакчилар Ироқ (26,4 минг тонна, + 1,8 маротаба), Ўзбекистон (14,9 минг тонна, + 2,6 баравар), ва Қозоғистон (13,6 минг тонна, – 25%) бўлдилар”, – деб қайд этилади Украина Агросиёсат вазирлиги матбуот хизмати маълумотида.


