Ўзбекистон Украинага қиймати $7 млнлик кимё маҳсулоти етказиб беради

Дата: 16:54, 27-01-2017.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Киевдаги дипломатик ваколатхонасида Ўзбекистон ва Украина ишлбилармон доиралари ўртасида ўзбек маҳсулоти экспортини кенгайтиришга йўналтирилган иккитомонлама хужжатлар имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хусусан, “Ўзсаноатэкспорт” ва “Ўзтадбиркорэкспорт” АЖнинг Киевга сафари доирасида қиймати $7 млнлик кимё маҳсулоти – 30 минг тонна аммиак селитра ва 30 минг тонна карбамид етказиб бериш бўйича келишувлар имзоланди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматида.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган минерал ўғитлар, текстиль буюмлари ва халқ истеъмоли молларини тизимли равишда етказиб беришни таъминлаш мақсадида томонлар 2017 йил февралдан бошлаб Украинада ўзбек савдо уйлари ташкил қилишга келишиб олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: