Ўзбекистон Украинага маиший техника етказиб бера бошлади
Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Украинага маиший техника етказиб бера бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Интерфакс-Украина” маълумотига кўра, ARTEL ўзбек ишлаб чиқарувчисининг илк маиший техникаси украин истеъмолчиларига етиб борган.
“Ўзбекистон саноати – мамлакат мустақилигининг энг асосий ютуқларидан бири ва у МДҲ мамлакатлари орасида тезкор ривожланмоқда. Маиший техника ва электроника эса саноатнинг муҳим қисмидир”, - деди матбуот анжуманида Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиев.
Бугунги кунда биз Украина бозорига кир ювиш машиналари, газ плиталари етказиб бермоқдамиз, ARTEL белгиси остида телевизор ва музлаткичлар етказиб бериш ҳам кутилмоқда, - деб хулоса қилди элчи.


