Ўзбекистон ҳукумати 18 объектни давлат органларигага бериш ва очиқ савдоларда сотишни режалаштирмоқда

Дата: 13:21, 13-05-2014.

Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати 18 объектни давлат органларига бериш ва очиқ савдоларда сотишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Ушбу қарор Norma.uz сайтида эълон қилинган.
Хужжатга кўра, давлат органларига ҳукумат қарори билан тасдиқланган 8 объект бошқаришга беғараз асосда берилади. Улар орасида икки қурилиши тугалланмаган уй бор. Улар қурилишни тугаллаш, инженерлик тармоқлари ва коммуникацияларга улаш, объект атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш шарти билан берилмоқда.
Бундан ташқари, очиқ савдоларда баҳолаш ташкилотлари томонидан қиймати белгиланган 10 объект сотиш режалаштирилган. Сотилгунга қадар ушбу объектлар ижарага берилиши, шу жумладан 2014 йил учун ижара шартномаси бўлган ташкилотларга давлат мулки учун ўрнатилган ставкалар бўйича ижарага берилиши мумкин. Бунда ижарага берилганлик ҳақидаги маълумот Хусусийлаштириш қўмитаси ва ССП сайтида эълон қилиниши шарт эмас. 10 объектдан 2таси объектнинг тузилишидан келиб чиққан ҳолда қисмларга бўлиб сотилиши мумкин, дейилади хужжатда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: