Ўзбекистон ҳукумати 2015-2019 йилларда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқмоқда

Дата: 13:10, 27-01-2015.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати 2015-2019 йилларда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ишларини якунламоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Дастур ҳосилдор бўлмаган ерларни пахта экишдан озод қилиш ва бу ерларда мева-сабзовот, картошка ва бошқа экинлар экиш йўли билан пахта майдонларини босқичма-босқич оптималлаштириш, шунингдек, интенсив боғлар барпо этишни кўзда тутади. Селекция ва уруғчиликни янада ривожлантириш, шу жумладан, туз ва қурғоқчиликка чидамли янги пахта навларини яратиш кўзда тутилмоқда”, – деб таъкидланади Ўзбекистон ҳукуматининг яқин ва узоқ истиқболдаги ҳаракатлар дастурида.

Бундан ташқари, “Ўзагросаноатмашхолдинг” компанияси корхоналарида “Клаас”, “Лемкен” ва бошқалар билан ҳамкорликда замонавий самарадор тракторлар, модернизация қилинган пахта териш машиналари, дон ўриш комбайнлари ва бошқа техникаларни ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: