Ўзбекистон ҳукумати 21 лойиҳани локализация дастурига киритди

Дата: 22:59, 02-09-2015.

Тошкент. 2 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни локализация қилиш дастурига 12 корхонанинг яна 21 лойиҳаси киритилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  
Киритилган ўзгартишларга мувофиқ, локализация дастуридан 5 корхонанинг 6 лойиҳаси чиқарилди.
Локализация дастурига киритилган корхоналар қатор имтиёзларга эгалиги ҳам айтиб ўтилган. Хусусан, улар олиб кирилаётган технологик ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар учун божхона божларини тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари) 3 йил муддатга озод қилинадилар.
Шунингдек, улар фойда солиғидан, локализация  лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар қисмида ЯСТ тўлашдан, локализация  қилинаётган маҳсулотлар учун ишлтиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари қисмида мулк солиғидан ҳам озод қилинадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: