Ўзбекистон ҳукумати аэродромларни тугатишга олиб келувчи сабабларини аниқлаштирди

Дата: 10:37, 19-08-2014.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати аэродромлар тугатилишига олиб келувчи сабабларни аниқлаштирди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 Аэродромларни тугатишга доир Низом тасдиқланган қарор матни Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Низом фуқаролик, тажриба ва давлат авиацияси аэродромлари, шунингдек, биргаликда фойдаланиладиган сертификатланган аэродромларга тегишли.

Аэродромлар ликвидацияси аэродром асосий қисмларининг ишдан чиқиши ёки табиий офатлар натижасида бузилиши/фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолиши, давлатнинг миллий хавфсизлиги манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, аэродром жойлашган ер ёки унинг қисмининг олиб қўйилиши, шаҳар ва аҳоли пунктларининг бош режаларга мувофиқ ривожланиши, атроф муҳитга, фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига зарар кўрсатиши кабилар натижасида тугатилиши мумкин.

Аэродромни тугатиш ҳақидаги қарор ҳукумат билан келишилган ҳолда эксплуатация қилувчи томонидан қабул қилинади.

Аэродром ликвидация қилинганидан кейин унинг ҳудуди ишлатишга яроқли ҳолга келтирилади, дейилади хужжатда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: