Ўзбекистон ҳукумати Андижон вилояти аҳолисини сув билан таъминлашга $61,7 млн йўналтирди
Тошкент. 3 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати Андижон вилояти аҳолисини сув билан таъминлашга $61,7 млн йўналтирди, деб ёзади “Правда востока” газетаси.
“Республика ҳукумати аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлашга $54 млнлик кредитлар ажратди. Ушбу маблағлар сув манбаларини реконструкция қилиш жараёнида кўплаб янгиликлар, сув ресурсларидан фойдаланишнинг тежамли услубларини, шунингдек, сувни тозалашнинг инновацион технологияларини жорий этишга имкон беради”, - деб айтди “Андижансувоқава” МЧЖ марказий назорат-таҳлил лабораторияси раҳбари Рашида Кириченко.
Айни пайтда ичимлик суви манбаларини янгилаш нафақат давлат маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда. Ушбу ижтимоий лойиҳани амалга оширишга Осиё тараққиёт банкининг $7,7 млнлик имтиёзли кредити ҳам йўналтирилган, деб ёзади нашр.