Ўзбекистон ҳукумати қарори билан локализация дастурига қўшимча 17 лойиҳа киритилди

Дата: 13:21, 13-05-2014.

Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 майдаги 113 сонли қарори билан Локализация дастурига қўшимча 17 лойиҳа киритилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Norma.uz сайтининг хабар беришича, хужжатда “Ўзфармсаноат” ДАК, “Ўзэлтехсаноат” Ассоциацияси, “Ўзвинпромхолдинг” ХК ва “Ўзбекнефтегаз” МХК корхоналарида ишлаб чиқариладиган истеъмол моллари, саноат маҳсулотлари ва
бутловчи қисмлар, хом-ашё ва метериалларни ишлаб чиқариш бўйича Дастурга киритилган лойиҳалар рўйхати келтирилган.
Ушбу дастурга киритилган ташкилотлар 2017 йилнинг 1 январига қадар божхона божлари, фойда солиғи, мулк солиғидан озод этилган.
Ушбу имтиёзлар давлат раҳбарининг 2014 йил 4 февралдаги қарорига биноан божхона тўловлари бўйича қарор эълон қилинган 2014 йил 12 майидан бошлаб; солиқлар бўйича 2014 йилнинг 1 июнидан бошлаб кучга киради, дейилади хужжатда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: