Ўзбекистон ҳукумати аудиторларга лицензияни қайта расмийлаштириш пайтида ишлашга рухсат берди

Дата: 15:38, 08-09-2014.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати аудиторларга лицензияни қайта расмийлаштириш пайтида олдинги лицензиясига асосан ишлашга рухсат берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Аудиторлик ташкилотларига аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга қиритилган ўзгартишларга мувофиқ, лицензияни қайта расмийлаштириш уни берувчи орган томонидан бунга доир ариза ва керакли хужжатлар олинганидан кейин 5 иш куни давомида амалга оширилади.

Шунингдек, аудиторлик фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензия талаблари ва шартлари ҳам ўзгартирилди.

Мисол учун, илгари аудиторлик ташкилотига лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар аудиторлик текширувлари ўтказиш таъқиқланган эди.

Шунингдек, хужжатда бошқа ўзгартишлар ҳам мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: