Ўзбекистон ҳукумати ҳаво кемалари хавфсизлиги бўйича давлат дастурини тасдиқлади

Дата: 20:03, 23-12-2014.

Тошкент. 23 декабр. ЎзТАГ - Ўзбекистон ҳукумати ҳаво кемалари хавфсизлиги бўйича давлат дастурини тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Norma.uz ҳуқуқий порталига асосланган ҳолда.

Дастурдан кўзланган мақсад Ўзбекистон фуқаролик авиациясида етарлича хавфсизлик даражасини таъминлашдан иборат.

Дастурга мувофиқ, авиаҳодисаларнинг олдини олиш ва ишда тизимлиликни таъминлаш мақсадида учишлар хавфсизлиги кунлари жорий этилмоқда. Улар хизматлар етказиб берувчилари томонидан камида ойига бир марта, Давлат авиация назоратида йилига бир марта ўтказилади.

Хавфсизлик куни ўтказиш натижалари бўйича ишларни яхшилаш, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўрилади.

Бундан ташқари, Давлат авиация назорати профессионал билимлар олиш, уни маълум даражада сақлаш ва ошириш мақсадларида учишлар хафвсизлиги назоратида иштирок этувчи ходимларнинг сертификатланган ўқув муассасаларида, шу жумладан, хорижда, ўқишини ташкил қилади.

Қайд этиш зарурки Ўзбекистонда Давлат авиация назорати авиация ҳодисаларини тергов қилиш учун масъул ваколатли орган ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: