Ўзбекистон ҳукумати автомобил транспорти билан юк ташишга доир янги қоидаларни тасдиқлади

Дата: 18:02, 11-08-2014.

Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда автомобил транспорти билан юк ташишга доир янги қоидалар амал қила бошлайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Norma.uz портали маълумотларига кўра, қоидалар автомобил транспортида юк ташиш жараёни иштирокчиларининг муносабатлари, уларнинг ҳуқуқларини, мажбуриятлари ва жавобгарликларини тартибга солади.

Шунингдек, қоидаларда юкларни ташиш, уларни сақлашга қўйиладиган талаблар ва бошқа шартлар белгиланган.

Қоидалар фуқаролар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун уларга тегишли автомототранспорт воситаларида амалга оширилаётган юкларга тааллуқли эмас.

Янгилик билан ўртоқлашиш: