Ўзбекистон ҳукумати банклар ликвидлигини оширишнинг янги йўлини тасдиқлади

Дата: 13:15, 03-06-2015.

Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистон республика бюджетининг бўш маблағларини вақтинчалик жойлаштириш тартиби ва уларни тижорат банклари депозитларида жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агенлиги (ЎзТАГ).

“Бюджет маблағларини банкларда жойлаштиришда конкурс ўтказилади. Уларда низом жамғармасида камида 25% давлат улуши бўлган ва олдин республика бюджети бўйича депозитлардан қарздорлиги бўлмаган тижорат банклари қатнашишлари мумкин бўлади. Молия вазирлиги зарур ҳолларда Марказий банк ёки тижорат банкларидан улариннг молиявий ҳолати ҳақидаги маълумотни сўраб олиши мумкин”, – деб таъкидланади хужжатда.

Депозит суммасига энг юқори фоиз таклиф этган банк ғолиб деб топилади. Танлов иштирокчилари бир хилда фоиз таклиф этган тақдирда, низом капиталида давлат улуши кўпроқ бўлган банк ғолиб деб ҳисобланади.

Пул маблағлари тижорат банкларида шартнома асосида 9 ойдан бир молия йили муддатида депозитларда жойлаштирилади. Тижорат банки томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда унинг муддати узайтирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: