Ўзбекистон ҳукумати биогаз қурилмаларни қуришни рағбатлантириш ҳақида қарор қабул қилди

Дата: 17:13, 02-12-2015.

Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси ҳукумати 2015 йил 25 ноябрда “Республиканинг чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогаз қурилмаларини қуришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорни қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Иқтисодиёт вазирлигидан хабар қилишларича, хужжат агросаноат комплексида экологик тоза ва энергиядан самарали фойдаланувчи технологияларни жорий қилиш мақсадида қабул қилинган.

Хужжат билан биогаз қурилмаларини эксплуатация қилувчи ва ишлаб чиқарувчи ташкилотлар учун солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни тақдим этиш кўзда тутилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: