Ўзбекистон ҳукумати бошлиғи ШҲТ ҳукуматлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида қатнашмади

Дата: 13:25, 16-12-2014.

Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати бошлиғи Шавкат Мирзиёев Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) ҳукуматлари раҳбарлари кенгашининг Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтаётган йиғилишида қатнашмади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қозоғистон президенти матбуот хизматидан хабар қилишларича, йиғилишда ХХР Давлат кенгаши котиби Ли Кэцян, Россия бош вазири Дмитрий Медведев, Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси бошлиғи Жоомарт Оторбаев, Тожикистон бош вазири Кохир Расулзода ва Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов, ШҲТ Бош котиби Дмитрий Мезенцев ва ШҲТ ҲАТТ директори Чжан Синьфэнлар иштирок этдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: