Ўзбекистон ҳукумати буғдойнинг ҳарид нархларини 10,05% оширди

Дата: 09:46, 09-06-2015.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати 2015 йил ҳосилидаги бошоқли дон экинларининг давлат заҳираси учун ҳарид нархларини 10,05% оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, 1 навга мансуб 1 тонна оқ буғдой учун давлат фермер хўжаликларига 2014 йилдаги 685840 сўм ўрнига 754750 сўм, 2,3 ва 4 навдаги буғдой учун навбати билан 665660, 605590 ва 460000 сўм тўлайди (ўтган йили 604880, 550300 ва 418000 сўм).

Шу билан бирга, 1 тонна 1 навдаги юмшоқ навли буғдой 628376 сўмга (571000 сўм), 1-3 навдаги 1 тонна жавдар 437000 сўмга (397100 сўм) баҳоланди.

Ўз навбатида, 1 тонна сули (1 нав) учун фермерлар 643554 сўм (584790 сўм), 1 тонна пиво учун ишлатиладиган арпа ёрмаси 573214 сўмга (520880 сўм) баҳоланди.

Хужжатга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжларига сотиб олинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун ҳисоб-китоблар жамғармаси ва “Ўздонмаҳсулот” АК фермерлар билан ўз вақтида ҳисоб китобларни амалга ошириш учун жавобгар этиб белгиланди. Шунингдек, “Ўздонмаҳсулот” АК ва “Агробанк” АТБ донни ишлаб чиқарувчилардан нон маҳсулотлари корхоналарига қадар ташиш учун ҳисоб-китобларни амалга оширадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: