Ўзбекистон ҳукумати бюджет ташкилотларига тадбиркорлардан кўнгилли равишда маблағлар жалб қилиш ва уларни ҳайрия мақсадларига сарфлашга рухсат берди

Дата: 12:17, 18-08-2014.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати томонидан “Бюджет ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағларидан фойдаланишнинг ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” низом тасдиқланди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Lex.uz ҳуқуқий ахборот тизимига асосланган ҳолда.

Хужжатга мувофиқ, тадбиркорлар пул маблағлари ва мулкларни бюджет ташкилотларига фақат “қонунчилик асосида кўнгилли ва беғараз равишда” ҳайрия мақсадларида беришлари белгиланган.

Айни пайтда, бизнес субъектларини пул маблағлари ажратиш билан боғлиқ ҳайрия ва бошқа тадбирларга мажбурий равишда жалб қилиш таъқиқланади.

Шунингдек, жорий йил давомида тадбиркорлик субъектларини ҳайрия қилишга мажбурий жалб қилиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, ҳайрияга маблағ ажратган тадбиркорлар ушбу маблағларнинг қандай ишлатилаётганлигини исталган пайтда текшириш ҳуқуқига эга бўладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: