Ўзбекистон ҳукумати “Чирчиқ трансформатор завод”ига ёрдам бериб, унинг Россиядаги бозорларини тикламоқчи

Дата: 22:10, 24-06-2014.

Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ – 2014 йилнинг учинчи чорагида Ўзбекистон ҳукумати “Чирчиқ трансформатор завод”ига ёрдам бериб, унинг Россиядаги илгариги бозорларини қайта тикламоқчи, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, “ЧТЗ” Россия ва бошқа МДҲ мамлакатларида савдо уйлари очади.
Бошланишида “ЧТЗ” “Российские железные дороги” ОАЖ ва “Трансмашхолдинг” ЁАЖларига трансформаторлар етказиб беради. Кейинчалик эса россиядаги тоғ-кон комбинатлари, нефтехимия ва темир йўл компанияларига трансформаторлар етказиб беришга ўтади.
Ишлаб чиқаришни янгилаш учун завод банктан 15 млрд сўмлик ($6,5 млн) кредит олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: