Ўзбекистон ҳукумати “Дўрмон” миллий паркида экологияга зарар келтириши мумкин бўлган ҳар қандай фаолиятни чеклади

Дата: 17:00, 24-06-2014.

Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ - Ўзбекистон ҳукумати “Дўрмон” миллий паркида экологияга зарар келтириши мумкин бўлган ҳар қандай фаолиятни чеклади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир ҳукумат қарори Norma.uz сайтида эълон қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17июндаги қарори билан “Дўрмон” миллий парки ҳақидаги низом” тасдиқланди.
Низомда «Дўрмон» миллий боғи табиий-экологик, илмий, маданий ва эстетик қимматга эга бўлган ўсимликларнинг ноёб, қимматли навларини сақлаш, кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш мақсадида ташкил этилганлиги қайд этилади.
Миллий боғ муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд тоифасига киради, алоҳида илмий, экологик, маданий ва эстетик қимматга эга, давлат мулки ҳисобланади ва унинг томонидан қўриқланади. Миллий боғ Тошкент вилояти Қибрай туманидаги Дўрмон аҳоли пунктида 32,4 гектар майдонга эга бўлган ер участкасида жойлаштирилади.
Низомга мувофиқ, Миллий боғ ҳудудида унинг аниқ вазифасига зид бўлган ҳамда ўсимлик объектларини сақлаш, кўпайтириш ва тиклашга хавф солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: