Ўзбекистон ҳукумати давлат буюртмаси бўйича етиштирилган буғдойнинг харид нархини 10%-гача оширди

Дата: 17:59, 02-06-2014.

Тошкент. 2 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати давлат буюртмаси бўйича етиштирилган буғдойнинг харид нархини 10%-гача оширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги маълумот Norma.uz сайтида эълон қилинган.
Хужжатга асосан 2014 йилги бошоқли экинлар ҳосилидан олинадиган донларга қуйидаги нархлар ўрнатилган (1 тоннага сўм): 1 навли қаттиқ буғдой – 685,84 минг, (623,49 минг), 2 навли қаттиқ буғдой – 604,88 минг (549,89 минг), 3 навли қаттиқ буғдой – 550,3 минг (500,27 минг), 4 навли қаттиқ буғдой– 418 минг (380 минг), 1 навли юмшоқ буғдой – 571 минг (519,09 минг), 2 навли юмшоқ буғдой – 485,57 минг (441,43 минг), 3 навли юмшоқ буғдой – 418 минг (380 минг), 4 навли юмшоқ буғдой – 373, 96 минг (339,96 минг), 5 навли қаттиқ ва юмшоқ буғдой – 345, 76 минг (314,33 минг), 1-3 навли жавдар – 397,1 минг (361 минг), 4 навли жавдар – 334,4 минг (304 минг), 1 навли сули – 584,79 минг (531,63 минг), 2 навли сули – 520,88 минг (473,52 минг), 3 навли сули – 409, 48 минг (372,26 минг), 4 навли сули – 327,91 минг (298,1 минг), пиво арпаси – 520,88 минг (473,52 минг), 1 навли арпа – 409,48 минг (372,26 минг), 2 навли арпа – 327,91 минг (298,1 минг).
“Ўздонмаҳсулот” компаниясига қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари билан ўзвақтида ҳисоб китоб қилиш топширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: