Ўзбекистон ҳукумати давлат органларининг ахборот хизматларига бир ойда бир марта матбуот анжуманлари ўтказиб туриш вазифасини юклади

Дата: 16:05, 23-02-2018.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматларига бир ойда бир марта матбуот анжуманлари ўтказиб туриш вазифасини юклади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ахборот хизматлари томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари билан, шу жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлари иштирокида мунтазам равишда (бир ойда камида бир марта) матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказилишини ҳамда оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ишлашнинг бошқа замонавий шаклларини амалиётга жорий этсинлар”, - дейилади Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида.

Сурат манбаи: http://www.uztelecom.uz/ru/press/news/2016/2437/

Янгилик билан ўртоқлашиш: