Ўзбекистон ҳукумати электрон тижорат бўйича қарорни қабул қилди

Дата: 17:54, 12-08-2016.

Тошкент. 12 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати республикада электрон тижоратни янада ривожлантиришга доир қарорни қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хабар қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг “Электрон ярмаркалар, аукцион ва танловлар ташкилотчиларининг – ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги қарори Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни жадал ривожлантириш, шунингдек электрон тижоратнинг ахборот воситачилари ва иштирокчилари фаолиятини ривожлантириш учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган.

Ўзбекистон Республика товар хом-ашё биржаси (ЎзРТХБ) маълумотларига кўра, юқорида кўрсатилган Низомда электрон ярмаркалар (шу жумладан кўргазма-ярмарка савдоси), аукцион ва танловлар ташкилотчиларининг – ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиблари белгиланган.

Қарорнинг тўла матни билан ЎзРТХБ махсус ахборот порталининг “Меъёрий-ҳуқуқий база” саҳифасида танишиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: