Ўзбекистон ҳукумати фермерлар учун пахтанинг янги харид нархларини белгилади

Дата: 09:12, 20-09-2016.

Тошкент. 20 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси пахта хом-ашёсининг 2016 йилги харид нархларини тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳукумат қарорига асосланган ҳолда.

Унга мувофиқ, узун толали пахта толасининг навига мутаносиб равишда бир тонна пахта хом-ашёси учун 368 минг сўмдан 2,1 млн сўмгачани, ўрта узунликдаги толали пахтанинг тоннасининг баҳоси 317 минг сўмдан 1,3 млн сўмгачани ташкил қилади. 

2016 йилги пахта ҳосилини йиғиб олишда қўл билан терилган ҳар бир килограмм пахта учун белгиланган хизмат ҳақи 2015 йилга нисбатан 9,6%га оширилиб, 285 сўмни ташкил этади.

Ҳукумат пахта экувчи фермерларга  ҳар беш кунда, зарур ҳолларда ҳар куни терилган пахта ҳақини тўлашни тавсия қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: